Жамият | 17:15 / 22.01.2016
2911
2 дақиқада ўқилади

Жанна Фрискенинг отаси Русфонднинг хайрия пуллари ўғирлангани ҳақидаги айбловларини инкор қилди

Марҳум хонанда Жанна Фрискенинг отаси “Русфонд” хайрия жамғармасининг махсус ёрдам ҳисобидаги қарийб 21 млн рубль пуллар талон-торож қилингани ҳақидаги айбловларни инкор қилди. Бу ҳақда РСН ресурси хабар бермоқда.

2014 йил январида Жанна Фрискенинг саратон хасталигига чалингани маълум бўлди. Шундан сўнг Биринчи канал хонандани даволаш учун маблағ тўплаш кампаниясини ташкил қилди, унда Русфонд ҳам иштирок этди.

Русфонд махсус ҳисобга 25 млн рублдан ортиқ маблағ ўтказган эди. Келишувга биноан, пуллар нимага сарфланиши юзасидан ҳисобот топшириб борилиши лозим эди. Аммо Фриске вафот этди, пулларнинг қолган қисми бўйича эса меросхўрлар ҳисобот топширишни истамаяпти.

“Бу ёлғон, - деди Владимир Фриске. – Менда барча ҳужжатлар бор. Улар нима қилишни билмай ўтирган кўринади. Мен уларга ҳеч нарса ёзишим керакмас... Агар керак бўлса, меросхўрлик ҳақидаги ҳужжатлар нотариусда ётибди, улар ўз хулосаларин қилмоқда”.