Технология | 20:46 / 22.01.2016
5072
1 дақиқада ўқилади

Жеймс Бонд машинаси аукционга қўйилди

Christie's аукцион уйида Жеймс Бонд ҳақидаги “Спектр” фильмида тасвирга олинган автомобиль савдога қўйилди. The Financial Times хабарига кўра, ташкилотчилар унинг 2,2 миллион долларга сотилишини ҳисоб-китоб қилишмоқда. Аукцион 18 февраль куни Лондонда бўлиб ўтади.

Бу ерда гап V8 Vantage базасидаги Aston Martin DB10 модели ҳақида кетмоқда. Машинага Бонд ролини ижро этган Дэниэл Крейгнинг имзоси қўйилган. Савдодан тушган пуллар “Чегарасиз шифокорлар” хайрия ташкилоти эҳтиёжларига йўналтирилади.

007 агентига тегишли бўлган буюмлар тез-тез аукцион савдоларига қўйилади. Масалан, 2015 йилнинг ноябрь ойида “Яша ва ўлишга қўйиб бер” фильмида Рожер Мур таққан Rolex соати 363 минг долларга сотилган эди.