Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:05 / 22.01.2016
2856
1 дақиқада ўқилади
Лавров БМТ бош котиби билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан телефон орқали боғланиб, Украина масаласида фикр алмашди. Бу ҳақда идоранинг расмий сайти орқали хабар қилинди.
“Халқаро ҳамжамиятнинг барча ҳаракатларини БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2015 йил 12 февралидаги Минск келишувларини маъқуллаган 2202 резолюциясига мувофиқ амалга ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди”, - дейилади хабарномада. Бундан ташқари, Суриядаги вазият ҳам муҳокама қилинди. Суҳбат Россия томонининг ташаббуси билан ўтказилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш