Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йорк сайёҳлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди
Нью-Йорк шаҳри унга ташриф буюрган сайёҳлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 2015 йилда шаҳарга деярли 60 млн сайёҳ ташриф буюрган.
Мегаполис кетма-кет 6 йил давомида рекорд сондаги сайёҳларни қабул қилмоқда. Таъкидланишича, ўтган йили хавфсизлик таҳдиди миқдори кескин ўсганига қарамасдан, шаҳарга келаётган сайёҳлар оқими камаймаган.
Хусусан, Нью-Йоркда ИШИД жангарилари иштирокида терактлар амалга оширилиши хавфи мавжудлигидан хавфсираш бўлган. Ўз навбатида шаҳар раҳбарияти исталган таҳдидга қарши барча зарурий нарсалар билан таъминланганини бир неча марта таъкидлаган.
Нью-Йорк мэри Билл де Блазионинг айтишича, Нью-Йорк АҚШнинг энг жозибали, энг катта ва энг хавфсиз шаҳари ҳисобланади.