Жамият | 20:54 / 22.01.2016
9488
1 дақиқада ўқилади

Остоналиклар ташлаб кетилган гўдакни учратганда қандай муносабатда бўлишди?

NewTimes.kz қозоғистонликларнинг ташлаб кетилган гўдакни учратганда қандай муносабатда бўлгани билан қизиқиб кўрди. Шу муносабат билан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида қизиқарли ижтимоий тадқиқот ўтказилди.

Сохта “какку-она” йўргак ичига бола йиғиси овозини таратадиган қурилмани солиб, уни Остонанинг турли жойлари – бекатлар, кўча ва чиқиндихоналарда қолдириб кетди.

Журналистлар яширин камера орқали атрофдагиларнинг ташлаб кетилган гўдакка бўлган муносабатини қайд этишди. Интернетга жойлаштирилган видеодан кўриш мумкинки, кўпчилик бунга беэътибор бўлмасдан, дарҳол зарур чораларни кўришга шошилган.