Жаҳон | 17:55 / 22.01.2016
4090
1 дақиқада ўқилади

Путин Синдзо Абэ билан Корея инқирозини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазир Синдзо Абэ билан телефон орқали боғланиб, Корея ярим оролидаги вазият юзасидан суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Кремлнинг расмий сайти орқали хабар қилинди.

“Халқаро кун тартиби бўйича фикр алмашишда асосий диққат Корея ярим оролидаги вазиятга, шунингдек, халқаро террорга қарши кураш ва Сурия инқирозини бартараф қилиш чораларига қаратилди”, - дейилади хабарномада.