Иқтисодиёт | 10:15 / 22.01.2016
3814
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон миллий банки: мамлакатда долларга боғлиқликни камайтириш борасида чоралар кўрилмоқда

Қирғизистон ҳукумати ва миллий банки республика иқтисодиётидаги инқироз таъсирини камайтириш учун барча чораларни кўрмоқда. Бу ҳақда миллий банк раиси Тўлқунбек Абдиғулов Осиё тараққиёт банки делегацияси билан учрашув чоғида айтиб ўтди.

“Миллий банк, парламент ва ҳукумат Қирғизистон иқтисодиётини дедолларизация қилиш йўлида ҳаракат қилмоқда, - деди у учрашув пайти. – Бу чоралар миллий валюта ҳамда мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун қилинмоқда”.

Шунингдек, у айни кунларда мамлакат қонунчилигини Евросиё иқтисодий иттифоқи талабларига уйғунлаштириш борасидаги ишлар давом этаётганини таъкидлаб ўтди.