Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ҳукумати нефть нархи 16 долларга тушиб кетганидаги давлат бюджети сценарийларини синовдан ўтказмоқда
Қозоғистон бош вазири Карим Масимовнинг айтишича, айни кунларда ҳукумат нефть нархи 30, 25, 20 ва ҳатто 16 долларга тушиб кетганидаги давлат бюджети сценарийларини синовдан ўтказмоқда.
“Биз баррелни 40 долларга баҳолаб бюджетни режалаштирган эдик. Биз барча сценарийларни кўриб чиқмоқдамиз – 30, 25, 20 ва ҳатто 16 доллар. Ҳозир биз бу рақамларни тест қилмоқдамиз”, - деди у РИА Новости агентлиги билан суҳбатда.
“Шошма-шошарлик билан қарор қабул қилишга ҳали эрта, - қўшимча қилди бош вазир. – Яна бир неча ҳафта керак. Қанақа вазиятда барқарорлик келишини кутамиз, ва шунга мувофиқ ўз коррекциямизни ўтказамиз”.
Масимов ҳукумат 2016 йил бюджетининг қўшимча равишда қисқартирилиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди. Якуний қарор февралда қабул қилинади. Янги лойиҳалар реализацияси эса тўхтатиб қўйилади.