Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой БАА ва Қатар билан 20 млрд долларлик инвестицион фонд яратмоқда
Хитой БАА ва Қатар билан 20 млрд долларлик умумий инвестицион фонд яратмоқда, деб айтди Хитой раиси Си Цзиньпин. Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.
Бундан ташқари, Хитой ҳуқуқ-тартибот соҳасида хитой-араб ҳамкорлигини ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратмоқчи.
Хитой, шунингдек, араб давлатларига 10 мингта таълим стипендияси ва 10 мингта касбий тайёргарлик ўрни тақдим қилади, деб айтди Си Цзиньпин Араб давлатлари лигасининг Қоҳирадаги бош қароргоҳида сўзлаган нутқида.
Си Цзиньпин айни вақтда Яқин Шарқ давлатлари бўйича сафар уюштирмоқда. Хитой раиси Саудия Арабистонига ташриф буюргандан кейин айни вақтда Мисрга келди, Мисрдан сўнг Эронга сафар уюштиради.