Технология | 12:40 / 23.01.2016
4443
1 дақиқада ўқилади

АҚШда 1 ой ичида 300 мингга яқин дрон легаллаштирилди

АҚШ ҳудудида кейинги 1 ой муддат ичида қарийб 300 мингта дрон (учувчисиз учиш қурилмалар) эгалари ҳукумат томонидан бу қурилмаларни расман рўйхатга олиш ташаббуси бошланганидан кейин легаллаштирилди. Бу ҳақда АҚШ транспорт вазирлиги сайтида хабар берилган.

Аниқлик киритилишича, 295,3 минг киши ўз ҳаваскорлик қурилмаларини бепул тарзда расмий қайдномага киритган. Бундан кейин битта дронни легаллаштириш учун 5 доллар тўлаш талаб этилади.

"Бу жараён дронлардан фойдаланиш кўникмасига эга бўлмаганларга ёрдам беришимизни осонлаштиради", дейилади хабарда.