Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:03 / 23.01.2016
4794
1 дақиқада ўқилади
Эронда 5,4 магнитудали зилзила рўй берди
23 январга ўтар кечаси Эронда 5,4 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар тарқатган.
Маълум қилинишича, зилзила маркази Дараб шаҳридан 83 км жануби-шарқда жойлашган. Унинг ўчоғи 28 км чуқурликда бўлган.
Ҳозирча талофатлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Маълумот учун, Эрон жойлашган ҳудуддаги ер қобиғи бир неча катта парчаларга бўлингани боис мамлакатда тез-тез зилзила кузатилиб туради.