Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:45 / 23.01.2016
4075
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда самолёт портлаш хавфи туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширди
Ҳиндистоннинг Нагпур шаҳридаги аэропортга бортида бомба борлиги ҳақидаги хабар туфайли йўловчи самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар ёзган.
Маълум қилинишича, GoAir авиаташувчисига тегишли бу самолёт Бхубанешвардан Мумбайга учаётганди.
Қайд этилишича, самолётнинг барча йўловчилари ҳамда экипаж аъзолари эвакуация қилинган.
Махсус хизмат вакиллари самолёт бортида бомба топишмаган.