Жамият | 09:55 / 23.01.2016
6464
2 дақиқада ўқилади

Огайодаги ҳайвонот боғида дунёдаги энг чопқир гепард ухлатиб қўйилди

АҚШнинг Огайо штатидаги Цинциннати номли ҳайвонот боғи раҳбарияти дунёдаги энг чопқир эркак гепардни махсус укол орқали ухлатиб қўйишга қарор қилишди. Бу ҳақда 22 январь куни маҳаллий нашрларда ёзилган.

Ҳайвонот боғи раҳбарияти "бу ўта қайғули қарор бўлганини, лекин жониворнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани туфайли шундай йўл тутилгани" ҳақида айтган.

Сара лақабли бу гепард ўтган йилда 15 ёшга тўлган ва кейинги вақтларда муттасил касалликларга қарши курашиб келаётганди. Раҳбарият уни азоблардан халос қилиш учун ухлатиб қўйувчи уколдан фойдаланган.

Қайд этиш керакки, бу турдаги жониворларнинг ўртача умри 8-12 йилни ташкил этади. 6 ҳафталигида топилган Сара ўз турдошлари орасида энг чопқири бўлиш билан биргаликда энг узоқ умр кўрган гепард бўлди.

National Geographic журнали 2012 йилда унга энг тезкор гепард мақомини берганди. Ўшанда Сара 100 м масофани 5,95 сонияда югуриб ўтган (соатига 98,2 км тезлик). Таққослаш учун бу борадаги жаҳон рекорди инсонлар орасида Усэйн Болтга тегишли - 9,58 сония.

Гепардларни кўпайиши кейинги 100 йилда қисқариб борди ва уларнинг сони 100 мингдан 12 минггача тушди.