Жаҳон | 10:21 / 23.01.2016
7468
2 дақиқада ўқилади

Туркиядаги портда россияликка тегишли яхта ёниб кетди

Туркиянинг Фетҳи курорти яқинидаги портда россиялик тадбиркорга тегишли экани айтилаётган ҳашаматли яхта ёниб кетди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар ёзган.

Queen Anna номли бу 27 метр узунликдаги яхтада 21 январь кунининг иккинчи ярмида ёнғин чиққан. Бу вақтда ҳудудда ёмғир ёғаётганди. Гувоҳлар кўз ўнгида аланга бутун яхтани қамрай бошлаган. Ундаги ёнғин атрофдаги бошқа яхталарга ўтмаслиги учун уни хафсиз ҳудудга судраб олиб ўтишган. Шунга қарамасдан, портда унга ёнма-ён турган иккита яхта шикастланган.

Бу ёнғин натижасида капитан Владимир Лопата жароҳатланган ва шифохонага етказилган. Айни вақтда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Princess 95 тоифасида Queen Anna яхтаси 4 млн фунт стерлингга (5,7 млн доллар) баҳоланган. Boat International нашри маълумотига кўра, яхта 2009 йилда қурилган ва унга 8 йўловчи учун VIP жой қилинганди. Яхтанинг эгаси ҳақидаги ягона маълумот - у Россия фуқароси эканидир.

Қайд этиш керакки, бу каби воқеа шу ойнинг ўзида Туркияда иккинчи марта юз беришидир. 4 январь куни Мармарис портида The One ва Al Jadaf Barbie яхталари ёниб кетганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш