Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Суриядаги аэродромлардан бирини ўз назоратига олгани ҳақидаги хабарни рад қилди
АҚШ Суриянинг шимоли-шарқидаги Ал-Ҳасика вилоятидаги Румейлан аэродромига Ҳарбий-Ҳаво кучлари самолётларини жойлаштириши учун эгаллагани ҳақидаги хабарни инкор қилди. Бундан олдинроқ, Техасдаги Остин шаҳрида жойлашган Stratfor тадқиқот маркази суриялик мухолифтчиларга тегишли бўлган бу база АҚШ ихтиёрига берилгани ҳақида хабар қилинганди.
АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги расмий вакили Патрик Райдернинг ТАСС мухбирига берган изоҳида айтилишича, бу маълумотда заррача ҳақиқат йўқ.
"Мен аниқ айтишим мумкинки, АҚШ Ҳарбий Ҳаво кучлари Суриядаги ҳеч қайси аэродромда назоратни қўлга олган эмас", дейди у.
Унинг айтишича, Сурияда америкалик ҳарбийларнинг ҳаракатланиш даражаси аввалгидек оз миқдордалигича қолмоқда.
"Улар аввалроқ АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер айтиб ўтган вазифаларни бажаришмоқда", дейди Патрик Райдер.