Спорт | 08:48 / 24.01.2016
5627
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига 6 саҳифали мактуб йўллади

«Челси» жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига 6 саҳифадан иборат мактуб ёзди. Бу ҳақда ESPN хабар берган.

Хатда португалиялик мутахассис манкунианликлар раҳбариятидан ўзини ишга таклиф этишни сўраган ва бунга қандай асослар борлигини баён этган.

Унда айтилишича, 52 ёшли мураббий «МЮ»да ишлаш учун улкан иштиёққа эга бўлиб, клуб принципларига амал қилишга тайёрлигини билдирган. Шу билан бирга Моуриньо «Манчестер Юнайтед»га иш режасини ҳам тақдим этган.

У «Челси»дан кетгач, «Манчестер Юнайтед»да мавсумни яхши ўтказа олмаётган Луи ван Гаалнинг ўрнига муносиб номзод сифатида қараб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо истеъфога чиқарилганида мураббийнинг агентлари «Манчестер Юнайтед» билан алоқага чиққани айтилган эди. Аммо клуб раҳбариятидаги баъзи юқори таъсирга эга инсонлар ҳамон Моуриньога қарши ва унинг жанжалга мойиллиги ҳамда ҳимоявий ўйини «Манчестер Юнайтед»га мос келмаслигини айтишмоқда.

Қайд этиш керакки, 23 турда ҳам «Манчестер Юнайтед» «Саутҳэмптон»га ўз майдонида 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнир жадвалининг бегинчи ўрнида қолди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш