Жамият | 18:20 / 24.01.2016
13730
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Фарғонада суд қароридаги қонунбузарлик фош бўлди

Фарғона вилояти Данғара тумани Оқмачит қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Мамажонова Марҳабонинг укаси Азиз Мамажоновга тегишли 6 сотих майдондаги низоли ер участкаси масаласини ижобий ҳал этиб беришни сўраб ёзган аризаси Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилди, деб хабар беради “Даракчи” нашри.

Бош прокуратура бўлим бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Б. Норов берган маълумотга қараганда, даъвогар А. Мамажонов судга ариза билан мурожаат этиб, Данғара тумани ҳокимининг 2014 йил 2 июндаги 449-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2015 йил 3 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарларнинг талаби рад қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2015 йил 18 августдаги ажрими билан мазкур ҳал қилув қарор ўзгаришсиз қолдирилган.

Суд қарорларининг ноқонунийлиги аниқланиб, 2015 йил 5 ноябрда Фарғона вилоят прокуратураси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раёсатига назорат тартибида прокуратура протест келтирилган.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан масала ижобий ҳал этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш