Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
26 январь кунги об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 12-17 метргача етади. Кечаси 3-5, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 2-7, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир, қор ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.