Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер юзидаги ҳар 12 кишидан бири кибержиноятчилик қурбони бўлмоқда
2015 йилда Ер юзи бўйлаб 594 млн киши кибержиноятчилар қурбонига айланган. Бу сайёрада яшаётган ҳар 12 кишидан бири шундай муаммога тўқнашаётганини кўрсатади. Бу ҳолат туфайли жабрланувчиларнинг ҳар бири ўртача 359 доллардан йўқотган. Ўтган йилда кибер жиноятчилар одамлардан 158 млрд доллар ўғирлашган. Бу маълумотлар Symantec компаниясининг киберхавфсизлик масалалари бўйича тадқиқотларида келтирилган.
АҚШда кибержиноятчилар туфайли 2015 йилда 30 млрд доллар зарар кўрилган.
"Коммерсант" газетасида ёзилишича, Сбербанк раҳбари ўринбосари Лев Хасис Россиянинг кибержиноятчиликдан кўрган зарари 1 млрд доллар бўлгани ҳақида айтган. Унинг айтишича, келгусида бу кўрсаткични камайтириш учун зарур чоралар кўрилади.