Жаҳон | 00:07 / 25.01.2016
5600
2 дақиқада ўқилади

Миср Туркиядан ўзининг ички ишларига аралашишни бас қилишни талаб қилди

Миср Туркиядан ўзининг ички ишларига аралашишни бас қилишни талаб қилди. Бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазирлиги вакили Аҳмад Абу Зайд айтди.

“Миср ташқи ишлар вазирлиги вакили Туркияни Мисрнинг ички ишларига аралашишни бас қилишни талаб қилди”, дейилмоқда хабарда.

Бу баёнот Туркия президенти расмий вакили Иброҳим Калиннинг Мисрдаги сиёсий воқеалар ҳарбий тўнтарувнинг натижаси эканлиги ҳақидаги изоҳларига жавобан билдирилди.

Анқара ва Қоҳира ўртасидаги муносабатлар 2013 йилда мисрлик ҳарбийлар Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан ағдаришгандан кейин бузилган. Туркия ҳукумати бу ҳаракатларни қоралаган. Туркиянинг бу баёноти Қоҳиранинг салбий муносабатини келтириб чиқарган. Миср бир неча бор Туркияни мамлакат ички ишларига аралашишни бас қилиш ва унинг халқи танловини ҳурмат қилишга чақирган.

2013 йилнинг охирида Анқара томонидан айтилган навбатдаги танқидлардан кейин, Миср турк элчисини нон-грата персонаси деб эълон қилган ва ўзининг Туркиядаги элчисини чақиртириб олган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш