Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 20:54 / 25.01.2016
6105
1 дақиқада ўқилади
Ўшлик аёл янги туғилган қизини 15 минг сомга сотиб юборди
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув туманида истиқомат қилувчи аёл янги туғилган чақалоғини 15 минг сомга сотиб юборди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, 26 ёшли аёл 2015 йил декабрида ўз қизини 1980 йили туғилган россиялик аёлга сотиб юборган. У, ўз навбатида, сохта ҳужжатлар ёрдамида туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишга эришган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.