Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 22:12 / 25.01.2016
2244
1 дақиқада ўқилади
Россия бакнларининг 2015 йилдаги даромади 3 баробарга камайиб кетди
2015 йил якунларига кўра, Россия банклари 192 млрд рубль даромад олдилар. Бу 2014 йилдаги даромаддан (589 млрд рубль) 3 марта камроқни ташкил қилган, деб хабар бермоқда Россия Банки. Бунда банкларнинг эҳтимолий йўқотишларга захиралари 2015 йилда 33,4 фоизга ошган ва 1,4 трлн рублгача етган.
Банк секторининг активлари йил ичида 6,9 фоизга ўсган ва 83 трлн рублга етган.
Аҳолининг банкларга қўйган омонатлари ҳажми 25,2 фоизга ошган. Юридик шахсларнинг депозитлари ҳажми ва компанияларнинг ҳисоб рақамларидаги маблағлари йил ичида 15,6 фоизга ошган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш