Спорт | 14:57 / 25.01.2016
9627
2 дақиқада ўқилади

Уткин: "Иш излаяпман. Резюме: Пиёниста ва телба"

Россиялик таниқли шарҳловчи Василий Уткин янги иш излаётгани ҳақида маълум қилди.

22 январь куни «Матч ТВ» раҳбарияти шарҳловчилар таркибида қисқартиришлар амалга ошириши ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, бир қатор етакчи шарҳловчилар ишдан кетиши, улар қаторида Василий Уткин ҳамда Георгий Черданцев номлари ҳам борлиги айтилганди.

Ундан олдинроқ, 20 январь куни Василий Уткин «Матч ТВ» телеканалидан кетаётгани ҳақида маълум қилганди. У 2016 йилда Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган олимпиадага бағишланган «Рио ждет» кўрсатувидаги иштирокини тўхтатгани, ишдан кетишига ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасидаги «Байер» ва «Барселона» баҳси вақтида ухлаб қолгани сабаблиги ҳақида айтганди.

Бугун у твиттерида қуйидаги гапларни ёзган:

"Демак, жаноблар. Мен янги иш қидиришни бошладим. Резюме: алкаш ва телба. Ўйинларни шарҳламайман, фақат пост ёзаман"

Ўзбекистонлик твиттер фойдаланувчилари уни Спорт ТВга чақиришни таклиф қилган.

Уткин ва бир қатор шарҳловчилар «Матч ТВ» каналининг штатдаги ходимлари рўйхатидан чиқарилди