Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:02 / 25.01.2016
3415
1 дақиқада ўқилади
Вашингтондаги давлат муассасалари қор ёғиши туфайли ёпиладиган бўлди
АҚШнинг пойтахти Вашингтондаги федерал давлат муассасалари қор ёғиши оқибатлари туфайли 25 январда ёпиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Колумбия округи маъмурияти ҳам ёпилади.
АҚШ шарқида 50-70 смлик қор ёғди, 11 штатда фавқулодда вазият эълон қилинди. 28 киши ҳалок бўлгани маълум қилинмоқда.
Аввалроқ АҚШ вакиллар палатаси қор бўрони туфайли ўз мажлисини қолдиргани маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш