Жаҳон | 23:22 / 25.01.2016
4982
1 дақиқада ўқилади
Видеохит: сноубордчи қор билан қопланган Нью-Йорк бўйлаб сноубордда учди
АҚШлик экстремал Кейси Нейстатнинг Нью-Йорк қўчаларидан бирида сноубордда учгани тасвирланган видео интернет фойдаланувчиларини мавҳ этмоқда, деб ёзмоқда The Daily Mail нашри.
Нейстат Нью-Йоркка икки кун ичида 68 сантиметрлик қор ёққанидан фойдаланишга қарор қилган. Кўчаларда ўша кунлари фақатгина фавқулодда хизматлар автомобилларига ҳаракатланишга рухсат берилганди.
Бироқ бу Нейстатени тўхтата олмади. У жипга тиркалиб олган ҳолда, шаҳар бўйлаб сноубордда учган ва видеонинг 2:12 дақиқасида полициячилар автомобилидан ўзиб кетишга муваффақ бўлганини кўриш мумкин.
Видео экстремалнинг CaseyNeistat деб номланган расмий Youtube-каналида чоп этилган ва бир кун ичида 5 млн намойиш тўплаган.