Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Viking британ компанияси ходимлари иш ўрнида “қаср” қуришди
Офис техникаси сотиш билан шуғулланувчи Office Depot британ ташкилотининг шўъба корхонаси ҳисобланган Viking компанияси ходимлари ўз иш столлари атрофида байроқлар, миноралар ва кўтарма кўприкка эга катта “қаср” қуришди.
Ишчилар ўз раҳбариятининг ўз столларини Янги йилга ясатиш ҳақидаги илтимосига шу тариқа жавоб бердилар. “Биз ижодий жамоа бўлганимиз сабабли, антиқа нимадир нарса яратиш кераклигига қарор қилдик”, деб айтдилар компания ходимлари ўзларининг корпоратив блогларида.
Қаср офисда топилган картон чиқиндиларидан қурилди, унга термоклей тўппонча билан елимланган 480 тадан кўпроқ “картон ғиштча” кетди. Компания жамоаси қасрни қуриб битказиш учун кечаси ҳам ишда қолишларига тўғри келди, қасрни қуриш учун уларга ҳаммаси бўлиб 9 соат талаб қилинди.
Қаср муаллифларининг айтишича, қасрни қуришда энг мураккаб вазифалардан бири 3 метрлик иккита минорани қуриш бўлди. Улар бундай қасрни қуришни истовчиларга термоклей тўппончаларни электр тармоғига улаш учун узунроқ удлинителларга эга бўлишни маслаҳат беришди.
Ишчилар қасрни барпо қилишдан ташқари, картонлардан қалқон, қилич, шлемлар ясашди.
Viking ишчилари ўзларининг бу режалари ҳақида ҳамкасбларига хабар беришмади ва эртаси куни уларнинг ҳайратларини видеога муҳрлашди.
Компания раҳбарияти ушбу ғояни юқори баҳолади, бироқ 25 январгача уни бузиб ташлашни талаб қилди. Картон қасрнинг келгуси тақдири нима билан тугагани эса номаълумлигича қолди.





