Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 23:41 / 26.01.2016
2949
1 дақиқада ўқилади
Адебайор «Кристал Пэлас» сафига ўтди
«Кристал Пэлас» тоголик тажрибали ҳужумчи Эммануэл Адебайорнинг трансфери ҳақида эълон қилди.
31 ёшли футболчи билан мавсум сўнгига қадар битим тузилган.
Футболчи янги жамоасида 25 рақам остида ҳаракат қилади.
Лондонликларнинг асосий ҳужумчиси Янник Болази жароҳат олиб кейинги ўйинларда майдонга туша олмаётганди.
Алан Пардью бошқарувидаги бу жамоада шунингдек, Дуайт Гэйл, Фрейзер Кемпбелл, Коннор Уикҳем, Маруан Шамах каби ҳужумчилар бор.
Адебайор ўтган йилнинг сентябрида «Тоттенҳэм»дан кетганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш