Жаҳон | 20:26 / 26.01.2016
5744
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда ҳарбий самолёт ерга тасодифан 5та бомба ташлади

Ҳиндистоннинг Ражастхан штатидаги Гагди шаҳри яқинидан учаётган қирувчи самолёт хатолик туфайли ерга бешта бомба ташлаган.

Бомбалар аҳоли яшамайдиган жойга тушган, жабрланувчилар йўқ.

Қайд этилишича, портлаган бомба овози ўнлаб километрлардан эшитилган. Воқеа жойига Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучлари вакиллари етиб келишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш