Жамият | 21:11 / 26.01.2016
4390
1 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқларда қримлик фаррош-йога машҳур бўлди

Симферополь шаҳри марказида фаррош аёл бадантарбия машқларини бажара бошлашга қарор қилди.

Симферополь шаҳридагилар унинг ноодатий ҳолатда туришини суратга туширишган. Бу сурат шаҳар марказидаги Амет-хон Султон майдонида туширилган бўлиб, унда коммунал хизмат ходими йога машқларини бажариш орқали барчанинг эътиборини ўзига қаратган.

У бу машқларни бажариш вақтида ялангоёқ ҳолда бўлгани кўпчиликни таъсирлантирган.