Жамият | 15:44 / 26.01.2016
3147
2 дақиқада ўқилади

Москва вилоятида грипп тарқалгани туфайли мактаблар ва боғчалар ёпилмоқда

Россия истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасида назорат федерал хизматининг (Роспотребнадзор) Москва шаҳри бўлими шаҳарда грипп эпидемияси тарқалганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

"Айни вақтда шаҳардаги 2та мактабдаги 42 синф ва болалар боғчасидаги 15та гуруҳ фаолияти вақтинча тўхтатилган. Бу муассасалар грипп қайд этилган ҳудудларда жойлашган", дейди вазирликнинг Москва вилояти бўйича бўлими вакили Нина Суслонова.

Айни пайтдаги маълумотларга кўра, Россия учун эпидемиологик чегара ўратача 46,98 фоизга, 6 ёшгача бўлган болалар 26,68 фоизгача, 7-14 ёшлилар ўртасида 21,49, ўсмирлар ўртасида 46,76 фоизга ошиб кетган.

Бундан олдинроқ, Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ҳудудлардаги вазиятларни ўрганиб, зарур топилган ҳолларда мактаб ва боғчаларда таътил эълон қилиш бўйича кўрсатмалар берганди.

Бундан олдинроқ йил бошидан бери Россияда грипп туфайли 27 киши ҳаётдан кўз юмгани, мамлакатнинг 37 минтақасида асосан чўчқа гриппи вируси кузатилаётгани маълум қилинганди.