Жаҳон | 11:16 / 26.01.2016
2543
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Малайзия полицияси қирғоқдан 13 кишининг жасадини топди

Малайзия жанубидаги Жоҳор штатида полиция 13 кишининг жасадини аниқлаган. Рейтер агентлиги хабарига кўра, жасадлар денгиз қирғоғидан топилган.

Тахминларга кўра, улар индонезияликлар бўлган.

Айни вақтда воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари текширув олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш