Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик дзюдочилар Кубадаги Гран-Прида 25-ўринни эгаллашди
22-24 январь кунлари Куба пойтахти Гаванада дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи йирик халқаро турнир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Дунёнинг етмишга яқин давлати вакиллари (423 спортчи - 257 нафар эркак, 166 нафар аёл) иштирокида ўтган мазкур мусобақада Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмаларига рейтинг очколари учун ҳам баҳс борди.
Гран-Прида учта олтин ва битта бронза медалига сазовор бўлган Россия терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи, 2та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалини қўлга киритган Куба вакиллари иккинчи, 2та олтин ва 1та кумуш медаль эгаси бўлган исроиллик дзюдо усталари учинчи ўринни эгаллашди.
Гран-При турнирида 11 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди. Шарофиддин Лутфуллаев ва Гулноза Матниёзова ўз вазн тоифаларида бешинчи ўринни эгаллади, терма жамоа эса якунда умумжамоа ҳисобида 25-ўринни банд этди.