Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшалик сайёҳ Олмаота яқинидаги тоғларда музлаб қолди
26 январь куни тонгида қозоғистонлик қутқарувчилар Талгар дараси ҳудудида польшалик сайёҳнинг музлаб қолган жасадини топишди.
Унинг танаси "Каспийская поляна"гача кўтариб келинган ва сўнг "Казавиаспас" вертолёти орқали шифохонага келтирилган.
Маълум бўлишича, ушбу сайёҳ 24 январь куни эрталаб "Шимбулоқ" тоғ-чанғи курортидан номаълум маршрут бўйлаб йўлга чиққан.
Уни излаш учун Қозоғистон республикаси ИИВнинг фавқулодда ҳолатлар бўйича қўмитаси таркибидаги махсус қутқарувчи гуруҳлар юборилган. Сайёҳни қидириш ишларида ўнлаб қутқарувчилар ҳамда махсус техникалар ишлаган.