Технология | 21:21 / 26.01.2016
5047
1 дақиқада ўқилади

Робот кубик Рубикни бир сонияда йиға олди

Ҳаваскор ихтирочилар Жей Флетленд ва Пол Роуз томонидан яратилган робот кубик Рубикни йиғиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. Ушбу натижа ҳали Гиннесс рекордлар китоби ходимлари томонидан қайд қилинмаган бўлса-да, Youtube порталида жойлаштирилган роликда муҳрланган. 

Қўлбола машинага кубик Рубикни йиғиш учун бор-йўғи 1.019 сония керак бўлди. Робот рангларни кузатувчи 4 та web-камера, бир нечта двигатель, кубикни ушлаб турувчи ва керакли квадратларни айлантирувчи 3D-принтерда босилган деталлар ҳамда компьютердан ташкил топган. Махсус дастур камерадан олинувчи тасвирларни қайта ишлайди ва робот унинг буйруқлари асосида энг кам миқдордаги ҳаракатлар кетма-кетлигини бажариб, уни йиғади.

Бу борадаги аввалги рекорд 3,253 сонияни ташкил қилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш