Жамият | 09:48 / 26.01.2016
11613
1 дақиқада ўқилади

Россияда суд вақтида ўзбекистонлик аёлни тўлғоқ тутди

Россиянинг Оренбург вилояти Адамовский туман судида ҳукм ўқилганидан сўнг 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлнинг тўлғоғи бошланган. Бу ҳақда Время56.рф сайти хабар қилди. 

Хабарда келтирилишича, аёл тўлғоқ бошланиши билан шифохонага етказилган ва у ерда фарзандини дунёга келтирган.

Ҳамюртимиз Россия Федерацияси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун беш ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Айни пайтда маҳкума ва унинг фарзанди саломатлигига ҳеч қандай таҳдид йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш