Жамият | 19:43 / 26.01.2016
4564
1 дақиқада ўқилади

Саудиялик фермер туяларини йўлдан ўтказиш учун машиналарни тўппонча билан тўхтатди

Саудиялик фермер туяларини йўлдан ўтказиш учун машиналарни тўппонча билан тўхтатди. Ушбу воқеа ҳайдовчилардан бири томонидан видеотасвирга тушириб олинди.

Sada газетаси видеони YouTube сервисига жойлаштирди. Унда кўринишича, деҳқон Калашников автоматини ҳайдовчиларга ўқталиб, уларни тўхтатган ва туяларини йўлдан ўтказиб олган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Воқеа Хафр ал-Ботин шаҳри четида содир бўлган.
Полиция матбуот котиби, полковник Зиёд ал-Руғайтийнинг маълум қилишича, бу одам топилган ва ҳибсга олинган. 40 ёшли эркак қуролга лицензияси борлигини айтиб, ҳайдовчиларга таҳдид солганини инкор қилмоқда.