Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия армияси жанубдаги яна бир шаҳарни жангарилардан озод қилди
Сурия армияси душанба куни мамлакат жанубидаги Дара вилоятида жангариларга қарши олиб борилган жанглардан сўнг стратегик муҳим шаҳар Шайх-Мискинни озод қилган ва шаҳарда назорат ўрнатган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.
Хабарда айтилишича, бу шаҳар Сувайда, Дамашқ ва Кунейтра шаҳарларини мамлакатнинг жануби билан боғловчи йўлда жойлашган бўлиб, страгегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда шаҳарнинг ғарбий чеккаларида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.
“Шаҳар зиддиятдаги икки томон учун ҳам жуда муҳим. Ҳукумат қўшинлари Шайх-Мискинни назоратга олиш орқали жангариларнинг Дара вилоятидаги жанубий ва ғарбий ҳудудлари орасидаги алоқани узуб қўйди”, - дея хабар беради ҳуқуқ ҳимоячи ташкилоти вакили Рами Абдулраҳмон.
Унинг айтишича, шаҳар бутунлай хароба ҳолатга келган.