Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:46 / 26.01.2016
3783
1 дақиқада ўқилади
Таиландда кескин совуш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Таиландда об-ҳавонинг кескин совуб кетиши оқибатида қиролликнинг марказий ва шимолий ҳудудларида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Thai PBS телеканали хабар бермоқда.
Айтилишича, совуқнинг қурбонлари ёлғиз яшаб келган кекса инсонлардир. Эрталаб улар уйларидан, ошхона печлари олдида кўрпаларга ўроғлиқ аҳвлода топилган. Шифокорларнинг фикрича, совуқ қотиш оқибатида уларнинг сурункали хасталиклари ўткирлашган.
Таиланд субэкваториал чизиқда жойлашган, шу боис таиландликларнинг аксарияти паст ҳароратга мўлжалланмаган уйларда истиқомат қилади.