Жамият | 11:51 / 26.01.2016
5614
1 дақиқада ўқилади

WhatsApp месенжери ишламай қолди

Сешанба, 26 январь куни WhatsApp месенжери ишида узилиш кузатилди. Бу ҳақда Agence France Presse хабар қилди.

Унинг маълумотларига кўра, бир қатор мамлакатлардаги юз миллионлаб фойдаланувчилар месенжердан фойдалана олмай қолган. Жумладан, бугун Тошкент вақтида билан 7.00 дан бошлаб АҚШ, Япония, Ҳиндистон, Малайзия ва Колумбияда ушбу хизматдан фойдаланиш имкони бўлмаган. Орадан бир соат ўтиб, месенжер кўпчилик фойдаланувчилар учун ўз ишини қайтадан йўлга қўйган. Ҳозирча узилиш тўғрисида расмий маълумот тарқатилмади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил январь ойидан бошлаб WhatsApp месенжери фойдаланиш учун бепул бўлди. Бунгача эса абонентлар йилига 0,99 цент миқдорида абонент тўловини амалга оширган.WhatsApp 2014 йилнинг февралида Facebook ижтимоий тармоғи томонидан 19 миллиард долларга сотиб олинган эди. Ўтган ёзда унинг фойдаланувчилари сони ярим миллиарддан ошди. Бугунги кунга келиб эса улар сони бир миллиардга яқинлашиб қолган.