Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
28 январда Ўзбекистонда совуқ ҳаво сақланиб қолади, ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 28 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, қор ёғиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, қор ёғиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, қор ёғиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 0-5 даража совуқ, Сурхондарё вилоятининг айрим туманларида 2 даража иссиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, қор ёғиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.