Спорт | 08:27 / 27.01.2016
4508
2 дақиқада ўқилади

Англия лига кубоги. «Ливерпуль» пенальтилар серияси орқали финалга чиқди

Англия Лига кубогининг дастлабки финалчиси аниқланди.

26 январь оқшомида ярим финалнинг жавоб ўйини доирасида "Ливерпуль" ўз майдонида "Сток Сити"ни қабул қилди.

Учрашувнинг 45-дақиқасида Арнаутович мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Ушбу гол икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштирди. Ушбу натижа ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳам ўзгармагани боис, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. "Футбол лотерея"сида эса омад "Ливерпуль"га кулиб боқди — 6:5.

Бугун ярим финалнинг иккинчи ўйинида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилади. Дастлабки ўйин мерсисайдликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

Англия лига кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
Ливерпуль – Сток Сити 0:1 (0:1, 0:0, 0:0, 0:0). Пенальти серияси - 6:5
Гол: 0:1 – 45 Арнаутович.
Ливерпуль – Миньоле, Сако, Туре (Аллен, 85), Морено, Фланаган (Айб, 105), Милнер, Лейва, Лаллана, Хендерсон (Бентеке, 58), Фирмино, Жан.
Сток Сити – Батленд, Муньес, Волльшайд, Питерс, Жонсон, Уэлан, Афеллай, Арнаутович (Шакири, 78), Крауч, Кркич (Адам, 71; ван Гинкел, 98), Уолтерс.
Огоҳлантиришлар: Муньес (25), Фланаган (87), Аллен (90).
Биринчи ўйин: 1:0

27 январь, чоршанба
Манчестер Сити – Эвертон
Биринчи ўйин: 1:2