Жаҳон | 08:46 / 27.01.2016
7496
1 дақиқада ўқилади

АҚШлик аёл қор остида қолган автомобилида 3 кун қолиб кетди

АҚШнинг Мэриленд штатида бир аёл қор остида қолиб кетган машинаси ичида 3 кун ўтказди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Таъкидланишича, қутқарувчилар унинг автомобилини ковлаб олиш учун ҳарбий вездеходдан фойдаланишларига тўғри келган.

Хабарда айтилишича, аёл ўз машинасида яшаган бўлиши мумкин.

Аввалроқ АҚШда қор бўрони туфайли 41 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.