Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашхободда Россия элчихонасининг янги бинолари мажмуаси очилади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркманистон пойтахти Ашхободга икки кунлик сафар билан кетмоқда. Туркманистон раҳбарияти билан музокаралар 28 январга белгиланган, бунгача Лавров Россиянинг Ашхободдаги элчихонаси янги бинолари мажмуасининг тантанали очилиши маросимида иштирок этади.
Кўпчилик мамлакатларнинг Туркманистондаги элчихоналари дипломатлари шаҳарнинг Қипчоқ кўчасига кўчиб ўтмоқдалар, бу ерда янги элчилар шаҳарчаси бунёд қилинмоқда. Бу ердаги барча элчихоналар мажмуалари оқ мармардан қурилиб, Ашхободнинг архитектуравий услубида бажарилган.
28 январда Лавров мамлакат раҳбарияти билан учрашуви давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, жумладан савдо-иқтисодий ва инсонпарварлик масалаларини муҳокама қилади.
Россия ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинишича, “халқаро кун тартибидаги мавзулар, икки давлатнинг БМТ майдончасидаги, Каспий “бешлиги”, МДҲ доирасидаги ҳамкорлиги бўйича муфассал фикрлар алмашиш мзлжалланмоқда”. “Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиёдаги вазиятга эътибор қаратилади. Яқин Шарқдаги халқаро террорчиликка қарши кураш муаммоси, Украинадаги инқирозли вазият муҳокама қилинади”, деб айтди Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова. Сафар давомида икки давлат ташқи ишлар вазирлари жорий йил учун ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастурини имзолайдилар.