Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 14:44 / 27.01.2016
2371
1 дақиқада ўқилади
Бразилия иқтисодиётини тиклаш учун 12 млрд доллар қарз олади
Бразилия молия вазири Нельсон Барбоза яқин орада мамлакат қарз мажбуриятлари бозорига чиқиши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, Бразилия 1991 йилдан бери кузатилган энг кучли рецессия оқибатларини бартараф қилиш учун 50 млрд реалга (12.3 млрд доллар) муҳтож.
Бу борадаги режалар Барбоза томонидан мамлакат президенти Дилма Руссеф раислиги остида ўтадиган иқтисодий ривожланиш кенгаши йиғилишида эълон қилиниши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш