Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск Хитойда Tesla автомобилларини ишлаб чиқариш учун ҳамкор қидирмоқда
АҚШнинг электромобиллар ишлаб чиқаручи Tesla Motors компанияси Хитойда автомобиллар ишлаб чиқариш учун ҳамкор изламоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск Гонконгдаги матбуот-анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда Rambler News Service нашри.
Маск бу борада Хитой ҳукуматидаги амалдорлар билан бир қатор учрашувлар ўтказганини қўшимча қилди.
Унинг айтишича, бунда асосий эътибор ҳайдовчисиз машиналарни ишлаб чиқаришга ажратилади.
Айни пайтда Tesla электрокарлари қатори иккита модель: Model S хэтчбеки ва Model X кроссоверидан иборат. Model X’нинг базавий версияси 80 минг доллар туради.
Tesla автомобиллари тезлик ва масофани назорат қилувчи автопилот билан жиҳозланган. Бундан ташқари, машина поворотник ёқилганда бир полосадан бошқа полосага ўзи мустақил ўта олади. Яқинда муҳандислар Tesla’ни гаражга мустақил равишда, ҳайдовчисиз киришга ўргатишди.
2015 йилда компания 50 мингдан кўпроқ автомобиль сотган.