Спорт | 21:30 / 27.01.2016
3108
1 дақиқада ўқилади

«Матч ТВ» Евро-2016 турнирининг барча ўйинларини трансляция қилади

«Газпром-медиа Матч» холдинги 2016 йилги Европа чемпионатининг барча ўйинларини трансляция қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берган.

27 январь куни Москвада «Матч ТВ» спорт каналларининг тақдимоти ўтказилди.

Евро-2016 турнири Франция майдонларида 10 июндан 10 июлгача ўтказилади. Россия терма жамоаси В гуруҳида Англия, Словакия ва Уэльс терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш