Жамият | 12:03 / 27.01.2016
3462
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев: ижтимоий тармоқлар – оммавий муҳокамаларнинг муҳим майдони

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ижтимоий тармоқларни оммавий муҳокамалар учун муҳим майдон деб ҳисоблайди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Даврон Абаев баёнот берди.

Оқ Ўрданинг расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, ижтимоий тармоқдаги аккаунт обуначилари сони 10 кишидан ошган.

“Биз ёзувларимизни кузатадиган, уларга изоҳ берадиган, саҳифани такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини берадиган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Фақат сизлар билан тескари алоқа қилибгина ўз ишимизни яхшилай оламиз”, - дейилади хабарномада.