Жаҳон | 07:43 / 27.01.2016
4066
1 дақиқада ўқилади

Норвег лососи нефтдан қимматроқ сотилмоқда

Нефть нархи пасайиши сабабли зиён кўраётган давлатлардан бири Норвегия яна бир экспорт маҳсулоти – норвег лососининг нархи ошаётганидан мамнун бўлмоқда. Норвег лососи нархи нефть нархидан ошиб кетди, деб хабар бермоқда балиқ экспорти бозоридаги вазиятни кузатувчи iLaks.no портали.

Портал ҳисоб-китобларни норвег кронларида ўтказди ва бунда асос сифатида 4,5 килограммлик ўртамиёна лосось олинди. Бундай лососнинг нархи 292 кронни, нефтнинг бир баррели нархи эса 276 кронни ташкил қилмоқда. 

Аввалроқ West Texas Intermediate (WTI) нефти нархи 2003 йил майидан бери минимум қийматига тушиб кетганини ва бунинг оқибатида АҚШда нефть сутдан икки баробар арзонлашиб кетгани маълум қилинганди.