Ўзбекистон | 18:08 / 27.01.2016
7157
2 дақиқада ўқилади

Синоптик: аср бошидан буён Ўзбекистонда ҳаво иссиқроқ келмоқда

Ўзбекистондаги иқлимий кузатувлар тарихи мобайнида кузатилган энг иссиқ қишлар 2004, 2010, 2013 ва 2015 йиллар бўлган. Бу ҳақда Ўзгидромет гидрометтаъминот хизмати бош синоптиги Ирина Зайцева uz24.uz сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Умуман олганда, йил бошидан бери барча йиллар иссиқ келмоқда, бу глобал исиш фактини тасдиқлайди, - қўшимча қилди мутахассис. – Жорий йил аномал даражада иссиқ бўладими, йўқми, ҳозир айтиб бўлмайди. Жаҳон амалиётида бир йил олдин об-ҳавони аниқ башорат қилиш методлари мавжуд эмас”.

Зайцеванинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг турли минтақаларида турли даражада ҳаво ҳароратининг секин-аста ўсиб бориши кузатилмоқда. “Алоҳида йиллар ҳароратини эмас, унинг ўртача катталигини кўп йилли кўрсаткичлар билан, одатда 30 йиллик вақтни қиёслаш керак, - таъкидлади у. – Масалан, Тошкент учун 1961-1990 йиллар учун ўртача йиллик ҳарорат 14.1 даражани, 1981-2010 йиллар учун ўртача йиллик ҳарорат эса 14.8 даражани ташкил қилади. ўртача йиллик ҳароратдай катталик учун бу жуда катта фарқдир”.