Иқтисодиёт | 12:24 / 27.01.2016
3623
1 дақиқада ўқилади

Вьетнам 2015 йилда мобил телефонлари экспортидан 30 миллиард даромад кўрди

2015 йилда мобил телефонлари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари Вьетнам экспортининг асосий қисмини ташкил этди. ТАССнинг мамлакат божхона бошқармаси эълон қилган маълумотларига таяниб хабар беришича, уларнинг хориж давлатларига сотилиш ҳажми бир йил давомида 28 фоизга ўсиб, 30 миллиард долларлик кўрсаткичдан ошди.

Вьетнамда ишлаб чиқарилган телефон ва смартфонлар асосан Евроиттифоқ, БАА ва АҚШда харид қилинди.  Мобил телефонларидан ташқари, Вьетнам эспор қилган товарлар рўйхатидан тикув ва текстиль саноати маҳсулотлари ҳам ўрин эгаллади. Улар экспортнинг ҳажми 2015 йилда 22,8 миллиард долларни ташкил этди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш